Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қамоқхона сотувга қўйилди
Фото: New York Post
Нью-Йорк штати маъмурияти 2014 йил июлида ёпилган турмани сотувга қўйди. Шатогай қамоқхона мажмуаси 9 минг квадрат метр майдонда жойлашган 30 та иншоотдан иборат бўлиб, унинг аукциондаги дастлабки баҳоси 100 минг доллар қилиб белгиланган. Бу ҳақда NY Post нашри маълум қилди.
Лотга 1990 йилда қурилган замонавий бинолар ҳам киритилган. Улар орасида маъмурий ва тиббий мажмуалар, собиқ маҳбуслар ётоқхонаси, овқатланиш зали, ошхона, гаражлар ва кўплаб иншоотлар бор.
Турма штат губернатори Эндрю Куомонинг бир нечта ахлоқ-тузатиш муассасаларини ёпиш ва маҳбуслар сонини қисқартиришга қаратилган режаси доирасида ўз фаолиятини тўхтатган. Мажмуа Канада чегарасига яқин жойда – Квебекдан 10 км узоқликда жойлашган ва шу сабабли штат маъмурияти уни Канада компаниялари орасида стратегик ҳудуддаги жой сифатида ҳам реклама қилмоқда. Таъкидланишича, аукцион 24 июлда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025