Спорт | 10:54 / 05.05.2018
20375
1 дақиқада ўқилади

Бугун Тошкентда катта бокс кечаси: WBC Silver камари учун жанг ўтказилади 

Фото: ЎзА

Бугун Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Кечада ўзбекистонлик ва Индонезия, Грузия, Танзания, Россиядан келган боксчилар иштирок этади.

Ушбу мусобақада 8та жанг ўтказилади. Марказий жанг ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Дмитрий Чудинов ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу боксчилар "WBC Silver" камари учун рингга кўтарилади. 

Шунингдек, мусобақада яна 7 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид