16:33 / 05.05.2018
38220

Фото: УЕФА муддатидан олдин Чемпионлар Лигаси ғолибини эълон қилиб қўйди

УЕФА расмий сайти хатолик туфайли «Ливерпуль»ни Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида эълон қилиб юборди.

Гап шундаки, сайтнинг «Тарих» бўлимида «Реал» ва «Ливерпуль» клублари футболчиларининг сурати туширилган баннер жойлаштирилди. Унда «2017/18 мавсуми. Ғолиб – «Ливерпуль» ёзувлари бор.

Ярим финалда «Ливерпуль» «Рома»дан устун келганди. Инглизлар икки учрашув натижасига кўра 7:6 ҳисобида ғолиб бўлиб (5:2, 2:4), турнир финалига йўл олган.

«Реал» финал остонасида Мюнхеннинг «Бавария» клуби тўсиғидан ўтди. Зинедин Зидан жамоаси сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган, жавоб учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, финал ўйини 26 май куни Киевда  «Олимпийский» стадионида ўтказилади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top