15:33 / 05.05.2018
23741

«Тажовузкор руслар бизга қарши янги қуролни қўлламоқда». Аваков баёнот билан чиқди

Фото: РИА Новости /Александр Максименко

Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг маълум қилишича, Россия Украина шарқида «янги лазер қуролидан» фойдаланмоқда. Бу ҳақда «Сегодня» портали хабар берди.

Аваков Украина Давлат чегара хизматининг 100 йиллиги муносабати билан мукофотланган чегарачиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, мукофотланган ҳарбий хизматчилардан бири Донбассда «русларнинг лазер қуролидан» жабрланган.

«Бу биринчи, иккинчи ва учинчи ҳолат эмас. биз ҳозирда аксилчораларни кўрмоқдамиз, бироқ тажовузкор руслар бизга қарши янги қуролни қўллаётганини бемалол айта оламиз», - деган вазир.

Шу билан бирга, Аваковнинг таъкидлашича, кучишлатар ходимлар ҳозирча аниқ нима қўлланилаётганини тушунишмаяпти. Унинг қўшимча қилишича, Украинада лазер қуролига фильтрлар, махсус қурилмалар ва кўзойнаклар ёрдамида қарши курашишади.

Украина ТИВ раҳбарининг хулоса қилишича, у вазиятни халқаро даражада ҳам муҳокама қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик адмирал Керчен бўғози блокадасига тайёр туришга чақирганди.

 

Top