Технология | 19:15 / 05.05.2018
1898
1 дақиқада ўқилади

Twitter фойдаланувчилардан ўз паролларини ўзгартиришни сўради

Twitter ижтимоий тармоғи ўзининг 330 миллиондан ортиқ фойдаланувчисига аккаунтларининг паролларини ўзгартиришни тавсия қилди. Шундай огоҳлантиришлар фойдаланувчиларга юборилган.

Twitter логинлар ва паролларни одатдагича ҳимоялайди — сервис фойдаланувчининг маълумотларини шифрланган ҳолда сақлайди. Тизимдаги хатолик сабабли аккаунтларнинг бир қисми ҳимоясиз қолган.

«Биз бу хатони сезиб қолдик ва бундай хато бошқа рўй бермаслиги устида ишламоқдамиз», — дейилган компания баёнотида.

Шу билан биргаликда айнан қанча аккаунт ҳимоясиз қолгани маълум қилинмаган. Reuters ўз манбасига асосланиб ёзишича, пароллар бир неча ой мобайнида ҳимоясиз бўлиб келган.

Twitter жамоаси фойдаланувчиларга Twitter,  TweetDeck, Tweeten ҳамда Twitterrific хизматларидаги паролларни ўзгартиришни тавсия қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид