Жамият | 10:00 / 05.05.2018
9583
2 дақиқада ўқилади

«Ўрикзор» бозори ёнида 4 500 долларни ўмарган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 3 май куни соат 15.30ларда, Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи Б.Т. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида шу туманда яшовчи Г.К.ни “Ўрикзор” бозорига олиб келиб, Г.К. бозорга кириб кетган вақтида автомашина олди ўриндиғида қолдирилган сумкаси ичидан 4505 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Б.Т.  ушланган. 

Шунингдек, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 3 май куни Қумбости қишлоғида яшовчи Ж.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 2 май куни соат 01.30ларда номаълум шахс “Шарқ” МФЙда жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонаси эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан 5 млн. сўм, 1 дона “Lenovо” русумли ноутбук, флешка ва 3та автомашиналарни диагностика қилувчи аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Қўриқ” МФЙда яшовчи М.Р. содир этганлиги аниқланиб  ушланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид