Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Facebook’даги «Россия иши» бўйича реклама эълон қилинади
АҚШ конгрессининг вакиллари палатаси разведка бўйича қўмитаси Facebook ижтимоий тармоғидаги Россиянинг Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига аралашуви билан боғлиқ реклама эълонларини очиқлайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, эълонлар бир ҳафта давомида тақдим этилади. Бироқ, эълон қилиш муддати ортга сурилиши мумкин, сабаби демократлар Facebook маъмурияти билан келишувга эриша олмаяпти. Томонлар фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотни яшириш лозимлиги ҳақида баҳслашмоқда. Қайд этилишича, ушбу фойдаланувчилар реклама эълонларига изоҳ қолдиришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг 2016 йилда АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини суриштирувдан ўтказаётган махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд президент Трампни судга чақиртириш билан таҳдид қилганди.