Жаҳон | 20:37 / 07.05.2018
5177
1 дақиқада ўқилади

Арманистон ҳукмрон партияси бош вазир сифатида Пашинянни сайлашга ваъда берди

Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Арманистон Республика партияси мухолифат етакчиси Никол Пашинянни бош вазир этиб сайлашга ваъда берди. Бу ҳақда журналистларга парламент вице-спикери, партиянинг ижроия органи аъзоси Эдуард Шармазанов маълум қилган.  

“Биз зарур овозлар билан, парламент таркибининг учдан бир қисми илгари сурган номзод, бу ҳолда Пашинянни сайлашга ёрдам берамиз. Партия ва фракция қарори билан депутатларимиз унга овоз берадилар”, деб айтган Шармазанов.

Шармазанов республикачиларнинг қанчаси Пашинянга овоз беришига ойдинлик киритмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид