18:02 / 07.05.2018
17395

​​​​​​​Кийимлар орасига яширилган қарийб 12 минг доллар ошкор бўлди

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга амалдаги божхона қоидаларига риоя қилиш, ўзлари билан олиб ўтаётган товар ва нақд хорижий валюталарни тўғри декларациялашлари учун божхона постларида ахборот ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, ахборот пештахталари барча учун қулай ва кўринарли жойларга жойлаштирилган. Аммо, божхона қоидаларига риоя қилмасликнинг оқибати фуқаро А.Б.га қимматга тушди.

“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган ушбу фуқарони божхона назоратидан ўтказиш вақтида у ўз ёнида яширилган ашёлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. 

Натижада, А.Б. эгнидаги ички кийими ичига жами 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top