Оқ уй Хаспелни МРБ раҳбарлигидан кетмасликка кўндирмоқчи
Оқ уй вакиллари МРБ раҳбари вазифасини бажарувчи Жина Хаспелни бошқарма бошлиғи лавозимидан воз кечмасликка кўндиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда MSNBC манбага асосан хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Оқ уй ходимлари айни дамда МРБ бош қароргоҳига йўл олган, улар Хаспел билан суҳбатлашишни мўлжаллаган.
Аввалроқ, ОАВ Хаспел бошқарма бошлиғи лавозимидан воз кечиши мумкин эканини хабар қилганди. Бунга Оқ уйдаги баъзи юқори мансабли шахсларнинг Хаспел турли хил сўроқларда, жумладан қийноққа солишларда иштирок этганлиги туфайли ташвиш пайдо бўлгани сабаб сифатида кўрсатилган.
Бироқ, апрель ойи охирида Хаспел МРБда гумонланувчи шахсларни сўроқ қилиш дастурини тиклаш ниятида эмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жина Хаспел МРБ директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
00:31 / 14.11.2024
АҚШ разведкаси ходими қўлга олинди. У Исроилнинг Эронга ҳужумига оид махфий маълумотларни сиздиришда гумонланмоқда
09:24 / 29.08.2024
МРБ раҳбари ўринбосари: Киев Россияда эгаллаган ҳудудларни сақлаб қолиш ниятида
17:24 / 07.07.2024
Аянчли тугаган ҳаёт – МРБ ва колумбиялик наркокартеллар билан бир вақтнинг ўзида ҳамкорлик қилган америкалик учувчи ким эди?
10:48 / 29.06.2024