«Ҳозир исталган нарсага тайёр туриш керак» - Назарбоев Қозоғистон армияси ҳақида
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 7 май куни Жамбил вилояти Кордай туманидаги жанговар парадда иштирок этди.
У трибунага мудофаа вазири Сакен Жасузаков билан биргаликда вертолётда келган.
«Ҳурматли парад иштирокчилари, азиз фахрийлар, аскарлар ва зобитлар! Қуролли кучлар - хавфсизликнинг асосий кафолати ва суверенитет, мамлакатимиз тинчлигини сақлаб қолишнинг бузилмас қалъасидир. Қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар - энг шафқатсиз урушда фашизмни мағлуб этган оталаримиз ва боболаримизнинг қаҳрамонлигига муносиб ўринбосарлар. Биз доимо уларнинг қаҳрамонлигини, юртимиз фаровонлиги учун ўз ҳаётидан кечганини ёдда сақлаймиз», - деган Қозоғистон Олий бош қўмондони.
Унинг сўзларига кўра, бугун Қозоғистон армияси мамлакат мустақиллигини қўриқлашда ишончли равишда турибди.
«Суверенитетни қўлга киритганидан бери Қозоғистон барқарор, мустаҳкам, тинчликсевар сиёсат юритмоқда. Бироқ, замонавий сиёсий воқелик ҳар доим ҳар қандай нарсага тайёр бўлишни талаб қилмоқда. Давлат армияни мустаҳкамлашга максимал эътибор қаратмоқда. Мунтазам равишда замонавий қуроллар ва ҳарбий техника сотиб олиняпти. Ҳарбий техника ва ускуналар ишлаб чиқариш муваффақиятли йўлга қўйилди. Ҳарбий бошқарув тизими модернизация қилинмоқда. Бизнинг мақсадимиз - замонавий, мобил ва юқори профессионал армияни яратиш», - дея таъкидлаб ўтди Қозоғистон президенти.
Унинг қўшимча қилишича, давлатда бунинг учун барча керакли ресурслар бор.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024