Спорт | 23:17 / 07.05.2018
8593
1 дақиқада ўқилади

Шифокорлар Фергюсон аҳволи ҳақида маълумот беришди

Фото: Paul Ellis/AFP/Getty Images

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон миясига қон қуйилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва жарроҳлик амалиётидан ўтган эди.

Daily Mail хабарига кўра, айни пайтда 76 ёшли Фергюсоннинг аҳволи барқарор бўлиб турибди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, қон қуйилиши асоратларини бартараф қилишда яқин 48 соат жуда муҳим давр ҳисобланади. Бундан ташқари, бемор кейинги бир неча ой давомида тикланиш жараёнини ўташи керак, мана шу давр ҳам унинг тақдирини белгилаб беради.

Мавзуга оид