Спорт | 18:07 / 18.10.2019
16970
1 дақиқада ўқилади

Фергюсон Чемпионлар Лигаси ўйинини сотганликда айбланди

Фото: Stu Forster / Getty Images

Агент Жузеппе Пальяра «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсонга Чемпионлар Лигаси ўйинида керакли натижани таъминлаш учун пора берганини айтди.

Футболдаги коррупция ишига алоқадор бўлган Пальяра бу ҳақда ўзини журналист сифатида таништирган, аммо ҳуқуқ тартибот идоралари ходими бўлган шахсга айтиб берган. У Фергюсон билан Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Ювентус»га қарши баҳсда керакли натижани таъминлаб бериш учун келишиб олган. Эвазига Пальяра унга қиймати 30 минг евро турадиган «Ролекс» соатини совға қилган.

Шунингдек агент Фергюсонни футболчилар трансферидан ноқонуний пул ишлаб олганликда ва фақат пулни биргаликда баҳам кўрадиган агентлар билан ишлаганликда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, 77 ёшли мутахассис 1986 – 2013 йилларда «Манчестер Юнайтед»нинг бош мураббийи бўлган.

Мавзуга оид