Жаҳон | 18:59 / 07.05.2018
29590
1 дақиқада ўқилади

Украинада 7 ёшли бола энг ёш миллионерга айланди

Фото: ТАСС /Артем Геодакян

Украина Давлат фискал хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Мирослав Проданнинг маълум қилишича, Украинада ўтган йилда гривнадаги миллионерлар сони 16 фоизга ошди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«2017 йилда 1 млн гривна (38 минг доллар)дан ортиқ миқдордаги даромадни 4063 тўловчи декларациядан ўтказди. Аввалги кўрсаткич билан таққослаганда ҳозирги миллионерлар сони 16 фоизга ёки 559 кишига ортди», - деди Продан.

Унинг таъкидлашича, 1 млн гривнадан ортиқ даромадини декларациядан ўтказган энг ёш солиқ тўловчи 7 ёшда, энг ёши каттаси – 99 ёшда.

Проданнинг қўшимча қилишича, фақатгина бир фуқаро 1 млрд гривна (38 млн доллар)дан кўпроқ миқдордаги даромадни декларациядан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада ЖЧ-2018 трансляцияси ўлим билан тенглаштирилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид