09:05 / 07.05.2018
19486

Зидан Роналдунинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Фото: Getty Images

"Реал Мадрид" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 36-тури доирасида "Барселона"га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлимига жароҳат сабаб туширилмаган Криштиану Роналдунинг ҳолати ҳақида маълум қилди. 

"Ҳозирча Роналдунинг жароҳати ҳақида гапиришга эрта. Бироқ жароҳат жиддий эмас, деб ўйлайман. У эртага тиббий кўрикдан ўтади. Ушбу жароҳат сабаб у қанча муддат ўйнай олмаслигини билмайман, аммо у менга жароҳати жиддий эмаслигини айтди", – деди Зидан. 

Top