Жаҳон | 14:06 / 08.05.2018
9919
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда икки киши 50 кг героин билан ушланди 

Тожикистон ИИВнинг Душанбе шаҳри бўйича Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тахминан 50 кг героин олиб қўйилди. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб икки киши қўлга олинди.

ИИВнинг Душанбедаги Бошқармаси матбуот маркази хабарига кўра, милицияга пойтахт ҳудудига наркотикларнинг йирик партияси олиб кирилиши ҳақида тезкор маълумот келиб тушган.

Фото: Тожикистон ИИВ

Тезкор ходимлар “Нива” маркали автомашинани кузатувга олишган, унинг ичида Хорога шаҳрида яшовчи икки шахс бўлган. 

Фото: Тожикистон ИИВ

Эркаклар “Нива”дан “Шохона” ёзувли қутиларни олиб, бошқа бир автомобилга солишаётганида қўлга олинди.

Тезкор ходимлар қутиларда гиёҳванд моддаларнинг йирик партиясини, жумладан 45 кг героин ва тахминан 3 кг опиумни аниқлашди. Олиб қўйилган гиёҳванд моддаларнинг умумий оғирлиги 47 кг 690 граммни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Авеста. 

 

Мавзуга оид