ИИВнинг Душанбедаги Бошқармаси матбуот маркази хабарига кўра, милицияга пойтахт ҳудудига наркотикларнинг йирик партияси олиб кирилиши ҳақида тезкор маълумот келиб тушган.

Фото: Тожикистон ИИВ

Тезкор ходимлар “Нива” маркали автомашинани кузатувга олишган, унинг ичида Хорога шаҳрида яшовчи икки шахс бўлган. 

Фото: Тожикистон ИИВ

Эркаклар “Нива”дан “Шохона” ёзувли қутиларни олиб, бошқа бир автомобилга солишаётганида қўлга олинди.

Тезкор ходимлар қутиларда гиёҳванд моддаларнинг йирик партиясини, жумладан 45 кг героин ва тахминан 3 кг опиумни аниқлашди. Олиб қўйилган гиёҳванд моддаларнинг умумий оғирлиги 47 кг 690 граммни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Авеста.