“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилди
Шу кунларда парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини экспертлар ва мутахассислар иштирокида биринчи ўқишда концептуал кўриб чиқиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қайд этиш жоиз, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига киритилган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Қўмита раиси ўринбосари Акмал Раҳмоновнинг маълум қилишича, ушбу қонун лойиҳаси экстремистик фаолиятга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий вазифалари экстремистик ҳаракатлардан шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлаш ҳисобланади.
Қонун лойиҳасида “экстремистик фаолият” (“экстремизм”), “экстремист”, “экстремизмни молиялаштириш”, “экстремистик материал” тушунчаларига аниқ таъриф бериш, экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари ва йўналишларини белгилаш кўзда тутилмоқда. Экстремизмга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатларини белгилаб бериш назарда тутиляпти.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда экстремистик ҳаракатлар учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари назарда тутилган АҚШ, Дания, Германия, Нидерландия, Франция каби илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳар томонлама таҳлил қилинган, шунингдек, экстремизмга қарши курашиш тўғрисида махсус қонунлар қабул қилинган Молдова, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг қонунчилиги қиёсий ўрганилган.
Мавзуга оид
11:58 / 20.11.2024
Шавкат Мирзиёев: парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарур
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024