22:55 / 08.05.2018
27465

Юраги хаста болакайнинг кўзларида яшаш умиди бор

Атиги 200 ёхуд 300 грамм оғирликдаги аъзо-юрак Яратганнинг мўъжизаларидан бири. Юрак тинч ҳолатда 5-5 ярим литр қонни ҳайдайди. Юрак танамизнинг 75 триллион хужайрасига қон етказиб беради. Мурожаатчиларимиз орасида юрак хасталигидан қийналиб ёрдам сўраганлар талайгина. Айниқса, ёш гўдакларнинг юрак хасталигидан оғриётгани дилимизни хира қилади.

Наманганга сафаримиз давомида эндигина 1 ёшдан ошган Боситхоннинг юрак пороги хасталигидан қийналаётганини эшитиб, кўнглимиз оғринди. Унинг ҳолидан хабар олиш ниятида манзил сари йўл олдик.  Хонадонда биз Боситхоннинг оила аъзолари билан суҳбатлашдик.

Онасининг таъкидлашича : “ Фақат Ҳиндистонда операция қилса бўлар экан. Ўзимизда бу амалиётни қилиб бўлмайди деб жавоб беришди. Фарзандим озиб кетган ва йиғлаган пайтида кўкариб қолади. Ҳаракати йўқ, гапирмайди ва иситмаси 37,5 даражадан тушмайди.

“Бир хонадонда тўрт хўжалик яшаяпмиз, ер олиш учун навбатда турибмиз, маҳалла томонидан болалар пули бериляпти. Улар ҳам имконияти борича ёрдам беришяпти, аммо маблағ масаласида бизда имкон йўқ”- деб айтади бобоси Умархон Парпибоев.

Бу жажжи юрак ҳали нимадан оғриётганини тушунмайди. Унинг кўзларида фақат яшаш, завқланиш бор. Боситхонга мураккаб жарроҳлик амалиёти керак. Болажоннинг кўзларига қараб, ич-ичимиздан Яратгандан сўраганимиз бор. Шу жажжи юракча озор чекмасин. У яшасин. У ҳали шу эл учун хизмат қиладиган забардаст олим бўлади. Азизлар, шу митти юракча учун хайриянгизни аяманг. Сизнинг ёрдамингиз Боситхоннинг келажаги учун керак!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Agrobank (Click, Payme) 8600 0417 8354 5099 IBRAGIMOVA MAXBUBAXON

Телефон рақами: +99891 350 58 67 (Баҳриддин, Боситхоннинг отаси)

Агробанк АТБ Наманган вилояти ҳудудий филиали

МФО: 00225

ИНН: 200047133

Ҳисоб рақами: 2312 0000 8000 0022 5001

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top