Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Литва орқали Европа бозорларига чиқишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Литвага Европа бозорларига чиқиш учун қулай транзит бўғини сифатида қарамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов айтиб ўтди.
“Энг асосийси, биз Литвага ҳар йили ўзаро савдо айланмамиз ошиб бораётган Европа давлатларига чиқиш майдони сифатида қарамоқдамиз”, деб айтган Икромов Тошкентда Литва ишбилармон доиралари билан ўтган учрашувда.
Икромовнинг айтишича, Клайпед порти Болтиқ денгизининг энг шимолий музламайдиган порти бўлиб, ўзбек компаниялари учун энг унумли йўналишлардан бири ҳисобланади. “Логистика муносабатларимизнинг энг муҳим ташкил этувчиси ҳисобланади”, деб қўшимча қилган Икромов.
Маълум қилинишича, 2017 йилда Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо айланмаси 20 фоизга ошиб, 264 млн долларга етган. Томонларнинг айтишича, икки давлат савдо, инвестициялар ва транспорт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ошириш учун катта салоҳиятга эга.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
10:56 / 27.05.2026