Жамият | 09:04 / 08.05.2018
4162
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги хонадондан 1 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида махсус тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 4 май куни ўтказилган тадбирлар натижасида Эркин маҳалласида яшовчи А.А.нинг уйидан 1 кг. 510,23 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва 21,05 гр. “каннабис” ўсимлиги уруғи топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид