Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўлингиздан ҳеч нарса келмайди!» - Эрон олий етакчиси Трампни ёлғончиликда айблади
Эрон олий етакчиси Али Хоманаий АҚШ президенти Дональд Трампни, у Эрон бўйича ядровий битимдан чиқиш тўғрисидаги баёноти вақтида кўп марта ёлғон гапирганлигида айблади. Бу ҳақда Mehr хабар бермоқда.
«Барчангиз кеча кечқурун Америка президентининг аҳмоқона ва тушунарсиз гапларини эшитдингиз. У ўз нутқида ўн мартадан кўп ёлғон гапирди. У ҳам Эрон ҳукуматига, ҳар халқига таҳдид қилди. Эрон халқи номидан унга шундай демоқчиман: жаноб Трамп, сизнинг қўлингиздан ҳеч нарса келмайди!» - деди Хоманаий.
Унинг сўзларига кўра, Америка томонининг Эронга муносабати аввалдан мамлакатнинг ядро соҳасидаги ишланмаларига алоқадор бўлмаган. Битимдан сўнг ҳам АҚШнинг душманлиги сақланиб қолди.
«Агарда биз уларнинг шартларини қабул қилсак, муаммо ҳал этилмайди, улар яна ниманидир ўйлаб топади», - дея қўшимча қилиб ўтган Хоманаий.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, битимда воситачилик қилган Европа давлатларига ишонч қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг Эрон бўйича қарори нефть нархига таъсир қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026