Жамият | 09:32 / 09.05.2018
21308
1 дақиқада ўқилади

Сергелида ўзаро жанжал ўлим билан якун топди

Иллюстратив фото

7 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Қўйлиқ даҳасида яшаган А.Ю. бош қисмида жароҳати билан уйидан жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 5 май куни Қўйлиқ даҳасида яшовчи, муқаддам судланган, В.К. содир этганлигини аниқланган. У марҳум А.Ю.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Ушбу шахс ушланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид