АҚШ Марказий Осиёда Россия ОАВ таъсирини камайтиришни режалаштирмоқда
АҚШ Марказий Осиёда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун 15 млн доллар ажратди, бу ерда, америкаликларнинг фикрига кўра, Россия оммавий ахборот воситалари жамоатчилик фикрига катта таъсир кўрсатади. Бу ҳақда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг шартномасида айтилади, RT ҳужжат билан танишиб чиққан.
Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, Вашингтон Россия оммавий ахборот воситалари билан бевосита кураш олиб бориш ниятида эмас. Бунинг ўрнига, Давлат департаменти маҳаллий журналистларни қўллаб-қувватлайди ва аҳолининг медиасаводхонлигини оширади, бу улар «демократик тизимда ахборотнинг ролини яхшироқ тушуниши» учун қилинади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) май ойида Марказий Осиёда «мустақил» оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун шартномани эълон қилди. Ташаббуснинг асосий мақсадларидан бири – минтақада рус оммавий ахборот воситаларининг таъсирини камайтириш.
Ҳужжат муаллифлари фикрича, Марказий Осиёда, хусусан, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда юқори сифатли, ижтимоий аҳамиятга эга контент яратиш имконияти паст даражада сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, Россия томонидан эфирга узатиладиган янгиликлар ва кўнгилочар дастурларнинг кучли таъсири мавжуд бўлиб, «бу минтақада жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди».
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34 / 25.12.2024