Жаҳон | 20:34 / 25.12.2024
4929
3 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда

Россия ҳукуматига келишиш учун киритилган янги ҳужжат билан мамлакатга ишлаш учун келадиган чет эл фуқароларининг иш жойини ўзгартиришини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Эндиликда патентларга ҳозиргидек мигрантнинг мутахассислиги эмас, балки у ишлаётган компания номи ёзилиши мумкин.

Фото: ТАСС

Россияда айрим соҳалардаги ишчи кучи тақчиллигини бартараф этиш мақсадида меҳнат мигрантларини битта иш жойига боғлаб қўйиш режалаштирилмоқда. Мамлакат Қурилиш вазирлиги томонидан тайёрланган ва ҳукумат аппаратига келишиш учун киритилган ҳужжат лойиҳасида шундай таклиф ҳақида сўз боради. Ҳозирча уни Меҳнат ва Молия вазирликлари қўллаб-қувватлаган.

Режага кўра, ишлаш учун бериладиган патентларга ҳозиргидек мигрантнинг мутахассислиги эмас, балки у ишлаётган компания номи ёзилади. Шу орқали Россияга қурилишда ишлаш учун келган чет эл фуқаролари курерлик ёки таксичилик қилишга ўтиб кета олмайди. Янги тартибни қурилиш соҳасида 2025 йил апрел-июн ойларидан жорий этиш режалаштирилмоқда. Қурилиш вазирлигининг ҳисоблашича, мазкур чора-тадбирлар кадрлар кетиб қолишини минималлаштириш ва мигрантлар устидан назоратни кучайтириш имконини беради.

Идора маълумотларига кўра, ҳозирда Россияда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 11,5 миллион киши фаолият юритади, уларнинг 1 миллионга яқини — хорижликлардир, аммо «қурилиш комплекси ишининг узлуксизлигини таъминлаш учун» кўпроқ кадрларни жалб этиш зарурати бор. Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин 20 декабр куни соҳада 2020 йилдан бери қурилишлар ҳажми 30 фоизга ошгани боис ишчи кучи етишмаслиги кузатилаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 400 мингга яқин мутахассис етишмаяпти.

«А2» адвокатлик бюроси юристи Элен Зурначяннинг эслатишича, 2024 йилда Россияда қурилиш соҳасида чет эл фуқароларини жалб қилиш квоталари ўрнатилган бўлиб, бу каби ходимлар сони 80 фоиздан ошмаслиги керак. Яқин хориж давлатларидан келган шахслар мамлакатда патент олиб ишлаш ҳуқуқига эга — бунинг учун улар мустақил равишда ИИВнинг маҳаллий бўлинмаларига мурожаат қилишлари лозим. Рухсат узоғи билан 12 ойга берилади, ҳозирда, унда иш берувчининг номи кўрсатилмайди. Зурначяннинг таъкидлашича, янги қоидалар қабул қилингудек бўлса, иш жойини ноқонуний ўзгартирган мигрант жаримага тортилиши ёки Россиядан чиқариб юборилиши мумкин.

Россияга қонунчилигига кўра, мамлакатга келадиган чет эл фуқароси ўзининг бўлажак иш берувчиси билан шартнома тузиши керак, аммо улар кейинчалик бошқа компанияга ўтиб кета олади. «Трудовой мигрант» халқаро алянси директори Сергей Болдиревнинг фикрича, бу турдаги тақиқ қурилиш соҳасида кадрлар етишмовчилиги муаммосини ҳал этмайди, чунки бундай ишлар «энг осон ва сердаромад эмас».

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти