Спорт | 10:57 / 10.05.2018
24173
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Неймарнинг нархини белгилади

Фото: AFP / CHRISTOPHE ARCHAMBAULT

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Неймарнинг нархини белгилади, деб ёзади As.

Ўтган йили ёзда парижликлар уни «Барселона»дан 222 миллион еврога харид қилишганди. Энди эса 260 миллион еврога сотишга тайёр.

Айни пайтда футболчининг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар авж олган. Март ойида мадридликлар вакиллари у билан учрашиб, трансфер ҳақида гаплашиб олишган. Неймар эса Сантьяго Бернабеуга кўчиб ўтишга розилик билдирган.

Жорий мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида 30та ўйин ўтказиб, 28та гол урган ва 16та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид