Ўзбекистон | 18:58 / 10.05.2018
31165
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Мумтоз» тўйхонаси 2-3 йил ичида бузилади

Фото: Sputnik

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Мумтоз» тўйхонаси бузилади. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги ахборот манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, айни дамда ушбу тўйхонани бузиш масаласи режага киритилган. Бу иш тахминан 2 йилдан сўнг амалга оширилади. Тахминларга кўра, тўйхона жойлашган манзилдан «Сузук ота» мақбараси кўриниб туриши лозим.  

Маълумот учун, Шайхонтоҳур туманидаги «Мумтоз» тўйхонаси 2017 йилда очилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги «Эзидиёр» тўйхонаси бузилиши ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид