Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат бериш таклиф қилинди
Фото: Fotolia
Марказий банк аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат беришни таклиф қилди. Бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Spot'нинг ёзишича, «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги лойиҳа нафақат юридик шахслар, балки жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентлар учун ҳам қимматбаҳо металларни омонат сифатида сақлашга рухсат беришни таклиф қилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, муомалага чиқарилган ёмбилар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан сармоялар сифатида фойдаланилиши (сотиб олиниши) мумкин.
Ёмбиларни сўмга сотиш режалаштирилмоқда.
«Инвестицион ёмбилар билан келишувларни амалга оширишда тўлов сўмда амалга оширилади, бунда келишув пайтида халқаро бозордаги нархлардан фойдаланилади», - дейилади лойиҳада.
Шунингдек, ушбу қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқаришни давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобидан рағбатлантириш таклиф қилинган.
Ўзбекистонда ҳозир фақат рўйхати чекланган юридик шахсларга қимматбаҳо металлар айланмасидан фойдаланишга рухсат этилади. Агар қонун қабул қилинадиган бўлса, аҳоли банкларда шахсий қимматли металл ҳисобларини очиши мумкин.
Мавзуга оид
09:30 / 14.02.2026
Марказий банк қўмитаси: 4 тўлов ташкилоти огоҳлантирилди, 8 та ташкилотга жарима
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
13:20 / 29.01.2026