Ўзбекистон | 15:02 / 11.05.2018
4942
1 дақиқада ўқилади

Давлат фойдасига ўтказилган айрим товарлар Тошкентдаги МТМга беғараз берилади

Фото: pixabay

Давлат фойдасига ўтказилган айрим товарлар Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларига ҳам беғараз берилади.

“Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган айрим товарларни беғараз бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат фойдасига воз кечилган айрим товарлар Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари, тегишли бюджет ташкилотларига беғараз берилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид