Жаҳон | 17:16 / 11.05.2018
9393
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Медведев Путинга ҳукумат таркиби бўйича таклифлар киритмади

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, бош вазир Дмитрий Медведев давлат раҳбари Владимир Путинга янги ҳукумат тузилмаси бўйича ҳозирча таклифлар киритмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ҳозирча бу иш амалга оширилмади», - дея айтиб ўтди Песков.

Аввалроқ, Россия Давлат думаси Дмитрий Медведевни бош вазир этиб сайлагани хабар берилганди. Парламентарийларнинг 374 нафари (83,1%) унинг номзодини ёқлаган, 56 киши қарши бўлган. Овоз беришда 430 парламентарий иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Россия президенти этиб сайланган Владимир Путин Катта Кремль саройидаги инаугурация маросимида қасамёд келтирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид