Жаҳон | 09:37 / 12.05.2018
22255
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Аляска яқинида Россия бомбардимончи самолётлари пайқалганини маълум қилди

Фото: АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари

АҚШнинг F-22 қирувчилари Аляска қирғоқлари яқинидаги ҳаво ҳудудида Россиянинг Ту-95 бомбардимончи самолётларини тутиб олди. Бу ҳақда CNN Шимолий Америка ҳаво-космик мудофаа қўмондонлигига асосан хабар бермоқда.

«Аляскада жойлаштирилган иккита F-22 қирувчиси узоқ масофаларга мўлжалланган иккита Ту-95 бомбардимончисини тутиб олишди. Бомбардимончилар Аляска ғарбий қирғоғи яқинида, Алеут ороллари ёнида, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари зонасида парвоз қилган», - дейилади қўмондонлик хабарида.

Хабар қилинишича, қирувчилар бомбардимончиларни, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳудудини тарк этмагунича, «тутиб олган ва кузатиб борган». Таъкидланишича, Россия самолётлари АҚШ ҳаво ҳудудига кирмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид