Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина президенти иқтисодий инқироз туфайли жаҳон чемпионатига бора олмайди
Фото: EPA-EFE
Аргентина президенти Маурисио Макри футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Россияга ўз мамлакатидаги иқтисодий инқироз туфайли ташриф буюра олмайди.
«Жаҳон чемпионатига бориш керак эмас. Россияга ҳозирги шароитда йўл олиш юз фоизлик мағлубият бўлади, шу билан бирга, йирик ҳисобдаги мағлубият», - дея давлат раҳбарига яқин бўлган манба сўзларини келтиради La Nación.
«У (президент) аниқ бормайди. Бундай вазиятда бу ҳаттоки кўриб ҳам чиқилмаяпти», - дея қўшимча қилиб ўтган нашр суҳбатдоши.
Таъкидланишича, бу масала бўйича расмий маълумот ҳозирча берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия минтақаларида ЖЧ-2018 вақтида кабоб пишириш тақиқланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:24 / 08.12.2025
Хитой дунёдаги энг узоқ авиақатновни йўлга қўйди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
18:44 / 29.10.2025
Аргентина банки Марадона голи тасвирланган тангани чиқарди
12:04 / 27.10.2025