Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги парламент сайловлари осойишта ўтди
Фото: AP / Sabah Arar
12 май куни Ироқ вакиллар кенгашига (парламент) сайловлар жиддий воқеаларсиз якунланди. As Sumaria телеканалининг маълум қилишича, овоз бериш пунктлари маҳаллий вақт билан соат 18:00да ёпилган.
Овоз бериш давомида бир қатор вилоятлар, жумладан Бағдодда янги электрон овоз бериш тизимида бир нечта носозликлар юз бергани қайд қилинган, бироқ улар сайловлар боришига жиддий таъсир кўрсатмаган. Умумий ҳисобда Ироқнинг 18 та вилоятидаги 56 мингта овоз бериш участкаси овозларни электрон ҳисобловчи 70 мингта қурилма билан жиҳозланган.
Маълум қилинишича, дастлабки натижалар 24 соат ичида маълум қилинади. Якуний натижалар эса барча шикоят ва эътирозлар кўриб чиқилгачгина эълон қилинади. Сайловлар боришини 900 дан кўпроқ хорижий ва 7 минг маҳаллий кузатувчи, юзлаб ироқлик ва хорижий журналистлар, 20 та халқаро ташкилот вакиллари кузатиб боришган.
Ушбу сайловлар 2017 йилда мамлакатда ИШИД устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинганидан кейинги илк сайловлар бўлди. Сайловлар олдидан хавфсизлик мақсадида қуруқликдаги чегаралар, аэропортлар ёпиб қўйилган, бутун мамлакат бўйлаб транспорт қатнови чекланган. Бироқ ҳамма сайлов участкалари очилгач, бу чоралар бекор қилинган.
Сайловлар вақтида 1 млн га яқин полициячи ва ҳарбийлар сафарбар қилинган. Бир қатор ОАВ хавфсизлик кучлари томонидан сайлов участкаларида жангарилар томонидан уюштирилмоқчи бўлган терактлар олди олинганини маълум қилган.
Парламентдаги 328 та ўринга 7 мингдан кўпроқ номзод даъвогарлик қилмоқда, улардан 2011 нафарини аёллар ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:05 / 09.12.2025
АҚШ Ироқдаги «Лукойл» улушини Америка компаниясига топширишни қўллаб-қувватлади
11:30 / 27.10.2025
КИП Туркиядан қуролли тузилмаларини чиқараётганини эълон қилди
14:31 / 10.09.2025
Ироқда ўғирлаб кетилган Россия-Исроил фуқароси озод қилинди
13:56 / 01.09.2025