21:00 / 12.05.2018
28846

ЎзМТРК саҳарлик ва ифторлик пайтида​ Қуръони карим ​​тиловатини эфирга узатади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва Маърифат» телеканали Диний идора билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ушбу кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда.

Ушбу кўрсатувни бир ой давомида, ҳар кун, саҳарлик ва ифторлик пайтида томоша қилишингиз мумкин. Аллоҳ каломига бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин, ушбу кўрсатув барчамизга муборак бўлсин.

Top