Ўзбекистон | 09:51 / 12.05.2018
15892
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар ўртасида «Соғлом оила – жамият бойлиги» шиори остида веломарафон ўтказилади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан 2018 йилнинг 12 май куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар Паркент - Махтумқули кўчалари кесишган чорраҳадан («Корзинка Авиатор» савдо мажмуаси) Мирзо Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган йўл қатнов қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид