Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ишлаб чиқарилган илк авиаташувчи кема синов сузишига жўнади
Хитойнинг иккинчи ва мамлакатда ишлаб чиқарилган биринчи авиаташувчи кемаси Type 001A ўзи жойлашган базадан 13 май куни эрталаб синов сузишига жўнади.
2013 йилдан бери қуриб келинган кема 2017 йил апрелда сувга туширилганди. Кеманинг узунлиги 315 метрни, эни 75 метрни, оғирлиги 70 минг тоннани, крейсерлик тезлиги 31 денгиз узелини (55 км/соат) ташкил қилади. Кема бортида 36 та Цзянь-15 (J-15) қирувчи самолёти жойлаштирилиши мумкин.
Хитойнинг илк авиаташувчи кемаси “Ляонин” Украинадан 1998 йилда сотиб олинган, қуриб битказилмаган “Варяг” крейсери негизида қурилган. Уни авиаташувчи крейсерга айлантириш бўйича ишлар 2005 йилда Даляндаги кемасозлик заводида бошланган. Кеманинг илк денгиз синовлари 2011 йилда ўтган, Хитой ҳарбий-денгиз кучлари сафига эса 2012 йил сентябрда киритилган.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026