Париждаги теракт ижрочиси Чеченистондан бўлган
Франция полицияси шанба куни оқшомида Париж шаҳри марказида пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилган шахснинг шахсини аниқлаган.
AFP агентлиги хабарига кўра, ҳужум келиб чиқишига кўра чеченистонлик бўлган 20 ёшли шахс томонидан амалга оширилганди. Террорчининг ёнида ҳужжатлари бўлмаган, аммо терговчилар унинг бармоқ изларига кўра хулоса берган.
Унинг исми шарифи Хамзат Азимов бўлган, у 2010 йили Франция фуқаролигини олганди. Полициячилар гумонланувчининг оила аъзоларини тергов мақсадида қўлга олган.
13 май кунига ўтар кечаси содир этилган ҳужум оқибатида 29 ёшли эркак ҳалок бўлган, 4 киши яраланган, уларнинг икки нафари оғир аҳволда.
Жиноятчи йўл ёқасидаги ресторанлар ва барларга ҳам кирмоқчи бўлган, аммо ичкарига яширинган одамлар уни киргизишмаган. Полиция аввалига уни электрошокер ёрдамида қўлга олмоқчи бўлган, аммо бунинг иложи бўлмаган ва у отиб ташланган.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.
Франция президенти Эммануэль Макрон ушбу ҳужумни теракт акти деб атади. Иш Париж полициясининг аксилтеррор бўлинмаси томонидан текширилмоқда.
Мавзуга оид
01:15 / 09.10.2024
Рамзан Қодировнинг ўғли чеченларни поп-ММА мусобақаларида иштирок этмасликка чақирди
21:41 / 05.10.2024
Адам Қодиров Россия Рекордлар китобига киритилди
18:25 / 03.10.2024
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
09:50 / 26.09.2024