Жамият | 12:00 / 13.05.2018
21891
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ўрганиш учун 16та гуруҳ тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 9 февраль ҳамда 16 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида берган топшириқларида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида пойтахтда «Муаммолар ечими - ҳаракатлар якдиллигида» гуруҳлари иш бошлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бош бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия ва бошқа давлат идораларининг малакали мутахассислари ҳамда жамоат ташкилотларининг 270 нафардан ортиқ вакилларидан иборат бўлган ушбу гуруҳлар бевосита маҳаллаларда уйма-уй юриб, халқ билан манзилли мулоқот юритиб, фуқароларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилишга йўналтирилган чораларни жадал амалга оширишни таъминлайди.

«Улуғ айём – муборак Рамазон ойи арафасида жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятидан 16та гуруҳ бевосита хонадонларда оилаларни ўрганиш, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув таъминоти, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун пойтахтнинг Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларидаги барча секторларга чиқиб кетишди. Бу тадбирлар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган», дейилган Тошкент шаҳар прокуратураси «Kun.uz»га берган хабарида.

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси
Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси
Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси
Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси
Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси
Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

 

Мавзуга оид