Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метро қурилиши туфайли Тошкент шаҳрининг айрим туманларида совуқ сув ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида янги метро линияси қурилиши муносабати билан Оҳангарон автомагистрали бўйлаб 1400 мм диаметрли сув ўтказгич кесилади, шу сабабдан «Сувзоз» ДУК шаҳар сув таъминоти абонентларига 15 май соат 9:00 дан 16 май соат 21:00 га қадар сув тармоқларида сув босими камайиши ва совуқ сув бўлмаслиги тўғрисида маълум қилди.
Сув қуйидаги ҳудудларда бўлмайди
Яшнобод тумани:
Маҳаллалар: Маърифат, Бойсун, А.Яссавий, М.Ашрафий, Жўрабек, Бешбола, Жарқўрғон, Ширинобод, Махмур, Алимкент, Кўксарой, Парвоз, Авиасозлар, Дилбоғ, Бирлашган, Яшнобод, Илтифот, Ҳосият, Бешариқ, Наврўзобод.
Ташкилотлар: ИМ-7, М.Ашрафий 106 кўчасидаги тегирмон комбинати, М.Ашрафий кўчасидаги музқаймоқ цехи, Фарғона йўли кўчасидаги Tufin омбори, Лок-бўёқ заводи, Кадишева бозори, Темирйўл прокуратураси, 4-шаҳар шифохонаси, Хобос тапо заводи.
Миробод тумани:
Фитрат кўчаси.
Маҳаллалар: Олтинкўл, Қорасув, Саракўл, Фитрат, Навбаҳор, Янгизамон, Истиқлол, Фурқат, Наврўз, Биродарлик, Темирйўлчилар.
Сергели тумани: Чоштепа кўч., Саадий кўч., Қумариқ кўч. барча проездлар билан, Авиашаҳарча.
Яккасарой тумани:
Даҳалар: Бошлиқ, Қушбеги
Бобур кўчаси: №46/1, 46/2, 46/3, 61, 63, 67, 69, 71, 81/1, 81/2, 81/3, 81/4 уйлар.
Сув босимининг камайиши:
Сергели тумани: Аэропорт.
Яккасарой тумани: Тошкент иссиқлик электр маркази акциядорлик жамияти
«Сувсоз» ДУКнинг билдиришича, сув йўқ жойларга сув ташувчи машиналар юборилади. Маълумот учун телефон рақамлари:
Яшнобод тумани: 296-24-32; 294-52-62.
Сергели тумани: 258-96-32; 258-36-42.
Яккасарой тумани: 255-05-50; 255-26-76.
Миробод тумани: 290-04-91; 292-02-78.
Марказий диспетчерлик хизмати: 1054; 256-10-95
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026