Ўзбекистон | 20:50 / 14.05.2018
69269
2 дақиқада ўқилади

«Murad Buildings» қурилишни тўхтатди

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 8-даҳасида жойлашган 17, 18, 19 ва 20 сонли кўп қаватли уйлар орасида «Murad Buildings» компанияси томонидан 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланиши бўйича ушбу худудда яшовчи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинган ахборотда.

«Murad Buildings» компанияси раҳбари Мурод Назаров ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокими билан телефон орқали мулоқотдан сўнг қурилиш ишларини тўхтатди ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бинони ўз ҳисобидан қуриб беришга ва маҳалла фуқаролар йиғинига топширишга рози эканлигини билдирди.

«Шу ўринда айтиш керакки, Мурод Назаров ўзининг ҳаракати билан ҳақиқий тадбиркор қандай бўлиши кераклигини ва том маънода Мардлик намунасини кўрсатди», деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид