Ўзбекистон | 16:47 / 14.05.2018
58158
1 дақиқада ўқилади
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан Женгисбай Сагинбаевич Ембергенов Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.
Бундан ташқари, Баҳром Амонович Назаров Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб;
Олимжон Юсупович Аҳмедов Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 10 май куни бу ҳақдаги тегишли фармойишни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат рақобат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
21:36 / 24.10.2024