Ўзбекозиқовқатхолдинг пиёзни 1200 сўмдан харид қилиб олади

Фото: buduaras.lt
“Ўзагроэкспорт” АЖ тан нархи 1 кг 590 сўм бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги деҳқон ва фермер хўжаликларидан муносиб бўлган 1 кг 1 200 сўмдан харид қилиб олади. Бу ҳақда жамият Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги пахтадан бўшаган ер майдонларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш йил сайин ортиб бормоқда. Захматкаш деҳқонлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар бозорлардаги тўкин сочинликни таъминламоқда. Мева-сабзавотларнинг янада ортиши унинг экспорт қилинишига туртки бермоқда. "Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг асосий вазифаларидан бири маҳсулотларни жаҳон бозорларига йўналтирган ҳолда мамлакатга катта даромад олиб келиш.
Бу йилги пиёз ҳосили ўтган йилгига нисбатан анчагина ортиши натижасида унинг бозордаги нархи хам арзонлашганини кўришимиз мумкин.
Хабарда айтилишича, ҳолдинг компания таркибига кирувчи “Ўзагроэкспорт” АЖ тан нархи 1 кг 590 сўм бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги деҳқон ва фермер хўжаликларидан муносиб бўлган 1 кг 1 200 сўмдан харид қилиб олади. Ташқи бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб экспорт учун қулай шароитларни яратмоқда.
Асосийси пиёз етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари келажакда ушбу йўналишда инвестиция киритишлари учун катта сармояга эга бўлишади. Пиёз хариди қуйидаги шартларда амалга оширилиши зарур: 40-60 мм калибрли (улчамли), 30 кг қопларда ўзбек пиёзи Uzagro бренди остида экспортга йўналтирилади.
Мурожаат учун (+998) 71 159-29-29 билан боғланишингиз мумкин
Мавзуга оид

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

16:07 / 18.04.2025
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?

14:13 / 17.03.2025