Amazon Google’га рақобатчи бўлмоқчи
Amazon янги воситани синовдан ўтказмоқда, унинг ёрдамида майдонча сотувчилари ўз товарлари рекламасини бошқа сайтларда жойлаштириши мумкин. Синовда компаниянинг танлаб олинган ҳамкорлари қатнашяпти, деб хабар берди Bloomberg манбаларга асосан.
Компания сотувчиларга реклама слотларини бошқа сайтлар ва иловаларда сотиб олишни таклиф этмоқда, шу тариқа қамраб олиш ҳам ортади. Тизим Amazon’да реклама берувчиларнинг кўрилган товарлари ҳақидаги маълумотни фойдаланувчиларга тақдим этади. Сотувчилар фойдаланувчи рекламага босгандагина пул олади.
Янги реклама воситаси Amazon’га ўз даромадини реклама сотуви орқали ошириш имконини беради, деб ёзмоқда Bloomberg. Ҳозирда компания майдончадаги ҳар бир сотувдан тушган комиссия ва логистика хизматларидан пул топмоқда. Шунингдек, Amazon сотувчиларга ўз сайтида реклама ва товарларни қидирув натижалари бўйича илгари суриш хизматларини таклиф этмоқда.
Amazon шундай бозорга чиқмоқдаки, бу ерда Google ва Франциянинг Criteo SA каби маркетинг фирмалари миллиардлаб доллар ишлаб топмоқда, дея ёзади Bloomberg. eMarketer тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2017 йилда Amazon рекламадан 1,7 млрд доллар ишлаб топди. Таққослаш учун, реклама даромадининг асосий манбаи бўлган Google, 2017 йилда бундан 95 млрд доллар ишлаб топди.
Мавзуга оид
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
23:26 / 17.09.2024