18:50 / 16.05.2018
70504

Кун қаҳрамонлари. Ўзбекистонлик болалар жаҳон чемпиони бўлишди

Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Фото: The-uff.com

Финалда ўзбекистонлик болалар Покистон билан тўқнаш келди. Асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунига етган баҳс пенальтилар сериясига қадар етиб борди. Унда футболчиларимиз рақибларидан устун келишди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги зарбасини дарвозабон Сергей Исломов аниқ йўллади. Кейин эса ўзи рақибининг зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюрганди. Энди эса мундиал тахтига ўзбекистонлик футболчилар чиқишди.

Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати-2018, финал
Москва, 16 май
Ўзбекистон - Покистон - 1:1 (пен. 5:4)
Ўзбекистон:
 Исламов Сергей, Шаплов Данил, Очилов Жохонгир, Эргашбоев Тоир, Котов Руслан, Караханян Руслан, Эсенбаев Азиз, Шамшилов Эдгар, Сон Салим
Бош мураббий: Асадов Жамшид.

Фото: The-uff.com
Top