21:22 / 16.05.2018
6522

ОПЕК​: Ўзбекистон халқаро муносабатларда муносиб ўринга эга​

ОПЕКнинг Бош котиби Муҳаммад Сануси Баркиндо 16 май куни Тошкентда ўтказилган халқаро анжуман очилишида «​минтақада Ўзбекистон, ва бутун дунёда нефтни ишлаб чиқарувчи давлатларнинг сони ўсиб бораётгани - бозор ва тармоқ олдида турган муаммоларга мажмуавий ва биргаликда ёндашув»​ заруриятини пайдо қилиши ҳақида гапирди.

«2014 йил август ойидан то 2016 йил охиригача давом этган нефть бозоридаги иқтисодий тушиш жаҳон ҳамжамияти, нефть ишлаб чиқарувчи давлатларни якдил бир қарорга келишга ундади. Ўтган давр ичида нарх-навонинг кескин тушиши ва давлатларнинг импорт салоҳияти пасайиб борганини кузатдик», дейди Муҳаммад Сануси Баркиндо.

ОПЕКнинг Бош котиби «​2017 йил ноябрь ойида ОПЕК аъзо давлатлар ҳамда нефть ишлаб чиқарувчи 11та давлат имзолаган «​Ҳамкорлик декларацияси»​ бўйича Ўзбекистон халқаро муносабатларда муносиб ўринга эга» бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

«​Ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар нефть бозорида ўз натижасини кўрсатмоқда. Бунда декларацияни имзолаган 24та давлат, хусусан Ўзбекистоннинг ҳиссаси катта»​, дейди у.

Маълумот учун, ОПЕК расмий вакили жаҳон иқтисодиётида ЯИМ жорий йилда ҳам 2017 йилда кузатилганидек, 3.8 фоиз ўсиш кўрсаткичига эга бўлишини таъкидлади. Шунга қарамай, евро ҳудудда иқтисодий ўсиш суръатида 0.3 фоиз, Японияда 0.2 фоиз, Хитойда 0.4 фоиз тушиш бўлиши мумкинлиги таъкидланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шафъелигида ва «​Ўзбекнефтгаз»​ АЖ кўмагида ташкил этилган «​Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув - Ўзбекистон нефтгаз тармоғи ривожининг янги йўналиши»​ мавзусидаги халқаро анжуман 17 май куни ҳам давом этади.

Унда 23та давлатдан 400 нафардан ортиқ делегат иштирок этиши назарда тутилмоқда. Анжуман Oil&Gas Uzbekistan ​22-халқаро анжумани доирасида ташкил этилган.

Top