Жаҳон | 22:49 / 16.05.2018
18558
1 дақиқада ўқилади

Сайёрамиздаги совуққа энг бардошли инсонлар аниқланди

Лондон университети олимлари Шимолий Европа аҳолиси инсон организмини совуқ ейишдан сақлайдиган ва шимолликлар – норвеглар, шведлар, финлар ва яна бошқаларга қаҳратон қиш ва совуқларни енгил бошдан ўтказишга имкон берувчи TRPM8 гени ташувчилари ҳисобланишларини аниқлашди.

Олимларнинг фикрича, бу ген  одамларда Европада иқлим анча совуқроқроқ бўлганда, тахминан 25 минг йил аввал пайдо бўлган. TRPM8, шунингдек, табиий оғриқсизлантирувчи ҳисобланади. У жиддий касалликлар билан енгилроқ курашишга имкон беради, танага совуқ егани ҳақида хабар қилувчи ҳарорат маркери ҳисобланади. 

Олимларнинг таъкидлашича, айнан шу ген эвазига Евопанинг шимолий ҳудудлари аҳолиси совуқ вақтларда ўзларини яхши ҳис қиладилар ва камроқ касалга чалинадилар. Бу борада совуққа энг бардошли халқ финляндияликлар бўлиб чиқди: Финляндия аҳолисининг 88 фоизида TRPM8 гени мавжуд.

Мавзуга оид