Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда совуқда қолиб кетган автобусдан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди
Йўловчилар уч соатдан ортиқ вақт давомида тўхтаб турган автобусда қолишган.
Қозоғистонда 9 декабр куни совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобусдан 28 нафар хорижлик эвакуация қилинди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Автобус ноқулай об-ҳаво сабабли Оқмола области ҳудудида, Остона—Петропавловск автомобил йўлининг назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилган.
Эвакуация қилинганларнинг 26 нафари Тожикистон, икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар орасида икки бола ҳам бор.
Оқмола области ФВВ кучлари ва маҳаллий ижро органлари ўтказган амалиёт якунида йўловчилар Кокшетау шаҳридаги исиниш пунктига олиб келиниб, овқат ва ётоқ билан таъминланган.

Йўловчи аёллардан бири автобус 3 соатдан ортиқ тўхтаб қолганини айтган.
«Шундай об-ҳаво туфайли муаммолар юзага келди. Биз у ерда уч соатдан ортиқ вақт туриб қолдик. ФВВ ходимлари бизни шу ерга олиб келишди. Бу ерда егулик ҳам, тўшаклар ҳам бор», - дея қайд этган у.
Оқмола области қутқарувчилари фавқулодда вазиятда қолиб кетганда 112 рақамига қўнғироқ қилиш лозимлигини эслатган.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
17:43 / 31.05.2026