14 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ш.Ҳ. исмли аёлнинг уйига танишлари С.Э., Л.Ё., Ж.Н. ва А.Х. келиб, ундан пул талаб қилган вақтларида Ш.Ҳ. томонидан кўтарилган шовқин сабаб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида С.Э., Л.Ё., Ж.Н. ва А.Х. ушланган.