Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россия аҳолиси 2050 йилга келиб кескин камайишини тахмин қилди
Россия аҳолиси қисқаришда давом этади ва 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 132,7 млн кишини ташкил қилади. Бу ҳақда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти ҳисоботида айтилади.
Ташкилотдан таъкидлашларича, бутун дунёда урбанизация жараёни давом этади. Ҳозирги асрнинг ўрталарига келиб жаҳонда шаҳар аҳолиси улуши 68 фоизга тенг бўлади (ҳозирги кунда - 55%).
Бу жараён Россияда ҳам кузатилади. Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департамент маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб Россия шаҳарларида 110,6 млн киши истиқомат қилади (ёки 74,4%). Шу билан бирга, аҳолининг умумий сони пасайиб боради: 2030 йилда 140,5 млн киши ва 2050 йилда 132,7 млн киши.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:02
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
18:53 / 10.06.2026