Жаҳон | 08:48 / 17.05.2018
8081
1 дақиқада ўқилади

Британия Евроиттифоқ бўйича муҳим қарорни эълон қилмоқчи

Фото: REUTERS/Peter Nicholls

Британия ҳукумати Европага 2021 йилдан сўнг ЕИ божхона иттифоқи аъзоси бўлиб қолишга тайёр эканини хабар бериш ниятида. Бу Буюк Британиянинг Европа ҳамжамиятидан чиқиши бўйича келишув доирасида амалга оширилади, деб ёзмоқда The Telegraph.

Нашрдан хабар қилишларича, сешанба, 15 май куни, мамлакат бош вазири Тереза Мэй бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси Brexit тўғрисидаги келишув бўйича янги режани маъқуллади. Таъкидланишича, у Бирлашган Қиролликнинг Европа иттифоқидан чиққанидан кейин Ирландия ҳамда Шимолий Ирландия ўртасида тўлақонли чегара ўрнатишдан қочишда ёрдам беради. Газета манбаларининг қайд этишича, режа қатъий вақт чекловларини назарда тутади.

Таъкидланишича, ҳукумат қўмитаси вакиллари шундай келишувга эришишганки, бунда агарда Буюк Британия Европа иттифоқида қолса, чегарада технологик мураккаб тизимлар ўрнатилмайди. Аввалроқ, амалдорлар уларни ўрнатиш 2023 йилга қадар чўзилиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришганди.

Мавзуга оид